ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Тошкентда Наврўзга бағишлаб ўтказилган 21 километр масофага югуриш бўйича ўтказилган халқаро ярим марафонда Хитойлик Ли Янг ғолиб чиқди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Марафондан сўнг Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда хитойлик спортчи Ўзбекистон об ҳавоси ва меҳмондўстлиги унга жуда ёққанини айтиб ўтди.
"Ўзбекистон жуда мехмондуст экан. Бу менинг чет элдаги биринчи ярим марафоним. Ўзбекистонда об-ҳаво марафон учун жуда мос тушди, бизга об-ҳаво хам ёрдам берди дейиш мумкин. Яна узбекистонга албатта келаман", - деди Ли Янг.
Иккинчи ўринда қирғизистонлик Адилет Киштабеков масофани якунлади.
Ўзбекистонлик Андрей Петров эса учинчи ўринни эгаллади.
Ушбу марафон Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилган биринчи халқаро ярим марафон бўлди. Унда 2 500 киши иштирок этди. Марафонда имконияти чекланган кишилар ҳам иштирок этди.
Ушбу йирик тадбир чоғида иштирокчилар ва мухлислар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг бир неча кўчаларида вақтинча ҳаракат чекланди.
Наврўзга бағишланган марафонда тайёрлаган махсус фотолавҳамизни қуйида томоша қилинг.