Наталья Орейро Путиндан Россия паспорти беришни сўради

Уруғвайлик машҳур хонанда ва актриса Наталья Орейро Владимир Путиндан унга Россия фуқаролигини беришни сўради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 мар – Sputnik. Уруғвайлик машҳур хонанда ва актриса Наталья Орейро Биринчи каналдаги “Вечерний Ургант” кўрсатуви вақтида Россия президенти Владимир Путинга очиқ мурожаат йўллади.

Ҳуқуқшунос: Стивен Сигал Россия фуқароси бўла олади

Бошловчи Иван Ургант билан суҳбати давомида Наталья Россияда 15 маротаба бўлганини ва  хорижийлар орасида россияга энг яқин кишилигини, эканлигини таъкидлаган ва “энди менга фақат Путин Россия паспортини бериши қолди” деган.

Бунга жавобан Иван Ургант хонандага россия президентига тўғридан-тўғри мурожаат қилишни маслаҳат берган.

“Путин менга паспорт беринг! Хорижийлар орасида Россияга мендан кўра яқинроқ киши йуқ”, - деди Орейро. Шундан сўнг Орейро ҳазиломуз у ҳатто 2013 йилда Россия паспртини олган Жерар Депардьедан ҳам яқинроқ эканлигини таъкидлаган.

Айни дамда Наталья Орейро Россияда суратга олинаётган “Дикий ангел” сериалида суратга тушмоқда. Бундан олдин у Москва вилоятидаги Балашиха шаҳарчасида суратга олинаётган видеоклипда суратга тушгани маълум қилинган эди.