ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Актёр ва продюсер Стивен Сигал алоҳида хизматлари учун Россия фуқаролигини олиши мумкин, деди адвокат Руслан Коблев РИА Новостига.
"РФ фуқаролиги ҳақида”ги қонуннинг 3-қисми 13-моддасида алоҳида хизматлари учун Россия фуқаролигини олиш имконияти кўзда тутилган. Менимча, Стивен Сигал ана шу моддага мос тушади", — деди ҳуқуқшунос.
Унинг фикрича, Россияда спорт ва маданиятнинг ривожланиши, шарқ яккакурашларининг оммалашиши, Россия нуфузининг халқаро миқёсда ошишига Сигал ҳам муносиб ҳисса қўшган.
Сахалиндаги “Дунё бўйлаб” халқаро фестивалида иштирок этган Стивен Сигал келажакда Россия фуқароси бўлиш истагида эканлигини билдирганди.