ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Эртага, 24 март куни Наврўз айёмига бағишланган биринчи халқаро яриммарафон ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида соат 9.00дан 13.00га қадар айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади.
Автомобиллар ҳаракати Афросиёб кўчаси - Биринчи президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуадан Ойбек кўчасига қадар;
Ойбек кўчаси – Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасига қадар;
Нукус кўчаси – Ойбек кўчасидан Қодирий кўчасига қадар;
Қодирий кўчаси – Нукус кўчасидан Мустақиллик кўчасига қадар;
Мустақиллик кўчасидан Мирзо-Улуғбек кўчасига қадар;
Мирзо-Улуғбек кўчасидан Маҳтумқули кўчасига қадар;
Маҳтумқули кўчаси - Мирзо-Улуғбек кўчасидан Амир Темур хиёбони ёнидаги айлана йўлга қадар;
Амир Темур хиёбони ёнидаги "круг" – Маҳтумқули кўчасидан Амир Темур кўчасига қадар;
Амир Темур кўчаси – сквер ёнидаги айлана йўлдан Ислом Каримов кўчасига қадар;
Ислом Каримов кўчаси – Амир Темур кўчасидан - Шароф Рашидов кўчасига қадар;
Шароф Рашидов кўчаси – Афросиёб кўчасидан - Навоий ва Қодирий кўчалари кесишмасига қадар;
Навоий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасига қадар;
Қодирий кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Олмазор кўчасига қадар;
Олмазор кўчаси – Қодирий кўчасидан Афросиёб кўчасига қадар.