Қайноқ чой истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкин – олимлар

Олимлар 40 ёшдан 75 ёшгача бўлган 50 мингдан зиёд киши иштирокида тадқиқот ўтказишди. Ўртача кузатиш даври ўн йилни ташкил этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Қайноқ чой истеъмол қилиш қизилўнгач саратони пайдо бўлиши ва ривожланиши хавфини оширади, дея маълум қилди халқаро илмий гуруҳ. Бу ҳақда EurekAlert! портали хабар қилмоқда.

Газли ичимликлар ва эрта ўлимлар орасидаги боғлиқлик маълум қилинди – тадқиқот

Қайд этилишича, олимлар 40 ёшдан 75 ёшгача бўлган 50 мингдан зиёд киши иштирокида тадқиқот ўтказишади. Ўртача кузатиш даври ўн йилни ташкил этди. Олинган натижаларга кўра тадқиқотда қатнашган 317 нафар кўнгиллида қизилўнгач саратони қайд этилган.

Маълум бўлишича, мунтазам равишда 60 даража иссиқдан ортиқ ҳароратда 700 мл.дан ортиқ чойни ҳар куни истеъмол қилиш қизилўнгач саратони ривожланиш хавфини 90 фоизга оширади.

“Кўпчилик чой, қаҳва ёки бошқа қайноқ ичимликларни ичишни яхши кўришади. Бироқ, биз олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, жуда иссиқ чой истеъмол қилиш қизилўнгач саратони пайдо бўлиши ва ривожланиши хавфини ошириши мумкин”, - деди тадқиқот етакчи муаллифи Америка онкология жамияти профессори Фарҳад Ислами.

Чойнинг яна бир фойдали хусусияти аниқланди

Профессор қизилўнгач саратони ривожланишининг олдини олиш учун қайноқ ичимлик совишини кутишни тавсия берди.