Газли ичимликлар ва эрта ўлимлар орасидаги боғлиқлик маълум қилинди – тадқиқот

CC0 / pixabay / Прохладительные напитки
Прохладительные напитки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадқиқотда юз мингдан ортиқ уларнинг саломатликлари ва ҳаёт тарзини узоқ муддат давомида кузатишга розилик берган малакали тиббиёт мутахассислари иштирок этишди.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Ҳаддан ташқари миқдорда газли ва ширин ичимликлар ичиш юрак ва қон-томир касалликлари ҳамда саратондан эрта ўлиш эҳтимолини сезиларли равишда оширади. Бу ҳақда РИА Новости Circulation журналида чоп этилган мақолага асосланиб хабар бермоқда.

Мужчины с избыточным весом - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар семизликнинг кутилмаган фойдасини маълум қилишди

"Кузатувларимиз сайёранинг барча аҳолиси умрни узайтириш ва саломатликни яхшилаш учун ҳамма турдаги ширин ичимликлардан воз кечиб, оддий сув истеъмол қилишга ўтишлари зарурлигини яна бир кўрсатмоқда", - дея маълум қилди Гарвард университети (АҚШ) олими Васанти Малик.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда бугунги кунда семизлик эпидемияси кузатилмоқда. Ер шарининг ҳар учинчи аҳолиси ортиқча вазндан азият чекади.

Кўп шифокорлар ва олимларнинг таъкидлашича, семизлик эпидемиясининг асосий “тарқатувчиси”  - бу сўнгги йилларда дунёда машҳур бўлган ширин ичимликлар.

Малик ва унинг ҳамкасблари 1980-2014 йиллар оралиғида HPFS ва NHANES лойиҳалари доирасида ўтказилган тадқиқот натижаларини таҳлил қилиб, юрак ва қон-томир касалликлари келиб чиқиши ҳамда улар сабабли ўлим ҳолатлари юз беришининг асосий сабабларидан бири ҳаддан зиёд ширин ичимликлар ичиш эканлигини тасдиқлашди.

Винни Пинер - Sputnik Ўзбекистон
Талаба энергетик ичимликни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг даҳшатли оқибатларини кўрсатди

Ушбу тадқиқотларда юз мингдан ортиқ уларнинг саломатликлари ва ҳаёт тарзини узоқ муддат давомида кузатишга розилик берган малакали тиббиёт мутахассислари иштирок этишган. Улар ҳар икки йилда ижтимоий хизмати ходимларига уларнинг зарарли ва фойдали одатлари қандай қилиб ўзгарганини айтиб, кўрикдан ўтиб туришган. Малик ва унинг ҳамкасблари газли ва таркибида шакар бўлган бошқа ичимликларни кўп истеъмол қилиш эрта ўлим эҳтимолига қандай таъсир кўрсатганини текширишган.

Тиш билан боғлиқ муаммонинг ўлимга олиб келувчи хавфи аниқланди

Маълум бўлишича, ҳафтасига уч-тўрт стакан газли ичимлик ичувчи кишилар орасида ўлим ҳолати бу ичимликларни умуман истеъмол қилмайдиганларга нисбатан 6 фоизга кўпроқ кузатилган. Бундай ичимликларни ҳар куни кунига бир стакан истеъмол қилиш эрта ўлим ҳолатини 14 фоизга ҳамда икки ва ундан ортиқ стакан истеъмол қилиш 21 фоизга ошириши аниқланган

Янгиликлар лентаси
0