ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. АҚШ Давлат департаменти Касим-Жомарт Токаевни Қозоғистон президентлиги лавозимига киришгани билан табриклайди. Вашингтон икки мамлакатнинг ўзаро муносабатлари мустаҳкамланишига умид билдиради, деб баёнот қилди Давлат департаменти расмий вакили Роберт Палладино.
АҚШ иқтисод, савдо, инвестициялар, регионал ва глобал хавфсизлик борасида ўзаро манфаатлар илгарилашига умидвор. Икки давлат муносабатлари эса тараққиёт идеаллари, асосий эркинликларни ҳурмат қилиш ва регионал хавфсизликка асосланган, деб қайд этган Палладино.
"Қўшма Штатлар биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг АҚШ ва Қозоғистон ўртасида мустаҳкам, жадал ривожланувчи муносабатларнинг ўрнатилиши ва илгари сурилиши борасидаги хизматларини юксак қадрлайди", - деди у.
Палладинонинг сўзларига кўра, Давлат департаменти Назарбоевнинг "замонавий ва суверен Қозоғистон асосчи-отаси" сифатидаги ролини олқишлайди. АҚШ намойиш этилган масъулиятли раҳбар намунасини тан олади, дейилади баёнотда.
"Биз шунингдек унинг (Назарбоевнинг) ядровий қуролларни тарқатмаслик соҳасида ва глобал шароитларда ядродан холи ҳудуд яратишдаги етакчилиги, ҳукуматни тинч йўл билан топширишга собитлиги, шунингдек, Қозоғистонда ва минтақада тинчлик ва равнақни таъминлашга қўшган улкан ҳиссасини олқишлаймиз", - деб таъкидлаган Палладино.
Ўтган йил январь ойида Елбаси Нурсултон Назарбоев АҚШга расмий ташрфи доирасида Дональд Трамп билан учрашган эди. Қозоғистон ва АҚШ ўанда 20дан зиёд иккиёқлама иқтисодий ҳуддатларни имзолашганди.
Нурсултон Назарбоев 2019 йил 19 март куни ўзидан Қозоғистон президенти ваколатини сокит қилди. 20 март куни давлат раҳбари лавозимига Касим-Жомарт Токаев киришди.