Тошкентда иситиш тизими қачондан ўчирилиши маълум бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда иситиш тизими қачондан ўчирилишини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. 23 мартдан бошлаб Тошкентда иситиш тизими режа асосида ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

25 мартдан Тошкентда иссиқ сув ўчирилади

“Жорий йилнинг 23 мартидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш бўйича ишлар олиб борилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 25 мартдан бошлаб Тошкентда иссиқ сувни режалаштирилган тарзда ўчириш бошланиши ҳақида хабар қилган эдик.