ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. 23 мартдан бошлаб Тошкентда иситиш тизими режа асосида ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Жорий йилнинг 23 мартидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш бўйича ишлар олиб борилади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 25 мартдан бошлаб Тошкентда иссиқ сувни режалаштирилган тарзда ўчириш бошланиши ҳақида хабар қилган эдик.