Бахтсиз ҳодиса қашқардарёлик аёлнинг умрига зомин бўлди

Гала қишлоғида яшаган аёл уйи ошхонасида сувни иситиш мақсадида газ плитаси устига челак қўймоқчи бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи аёл эҳтиётсизлиги туфайли вафот этди.

Тошкент вилоятида ўғил маст ҳолда отасининг қотилига айланди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 15 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Гала қишлоғида яшаган С.О. исмли аёл уйи ошхонасида сувни иситиш мақсадида газ плитаси устига челак қўймоқчи бўлади. Аммо эҳтиётсизлиги туфайли олов кийимига ўтиб, у ёниб кетган.

Натижада фуқаро куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.