Мирзиёев Татьяна Навка, Павел Буре ва Россиянинг бошқа спортчиларига Тошкентдан уй берди

Эндиликда машҳур спортчилар Ўзбекистонга меҳмонга эмас, ўз уйига келгандек, келиб-кетишади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Тошкент шаҳар ҳокими россиялик бир қатор мураббий ва спорт юлдузларига квартиралар ажратадиган бўлди.

Песковнинг рафиқаси Ўзбекистонда

Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари 15 март куни Тошкентда бўлиб ўтган "Humo Arena"сининг тантанали маросимида маълум қилди.

Мирзиёев ўз нутқи давомида очилиш маросимида иштирок этган машҳур спортчилар ва мураббийлар - жаҳон спорти юлдузларига мурожаат қилди ва уларнинг кўмаги, билими, кўникмаси ҳамда улкан профессионал тажрибасига умид қилишини айтди.

"Мен бугун бу спорт юлдузлари билан учрашдим. Тошкент шаҳар ҳокимига қисқа фурсатда уларга(спортчиларга) квартиралар ажратиб бериши борасида топшириқ бердим. Спортчилар Ўзбекистонга меҳмонга эмас, балки ўз уйига келиб кетгандек келишсинлар", - деди Ўзбекистон президенти.