Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги жанжалда бир киши ҳалок бўлди

Маҳаллий вақт билан тахминан соат 15:15 да қуролланган Қирғизистон фуқаролари Тожикистон фуқаролари – “Тожикон” қишлоғи аҳолисига қарата ўт очган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна жанжал юзага келди. Бу ҳақда РИА Новостига Исфара шаҳри маҳаллий ҳукумат раиси Иқбол Тешаев маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, икки давлат чегарасида маҳаллий аҳоли ўртасида юзага келган жанжал туфайли Тожикистоннинг бир фуқароси ўлдирилган, бошқаси эса жароҳатланган.

"Бир-бирини тошбўрон қилди": қирғизлар ва тожиклар ўртасида катта жанжал юз берди

“Маҳаллий вақт билан тахминан соат 15:15 да қуролланган Қирғизистон фуқаролари Тожикистон фуқаролари – “Тожикон” қишлоғи аҳолисига қарата ўт очган. Ҳозирда бир Тожикистон фуқароси ўлдирилгани, бошқаси эса жароҳатлангани маълум. Жанжалнинг қайтадан юзага келиш сабаблари ҳам маълум эмас”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистоннинг Суғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзоданинг Қирғизистон вакиллари билан музокаралар ўтказаётганини қарамасдан жанжал давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 13 март куни чегарага яқин ҳудудда жойлашган Қирғизистон ва Тожикистон аҳолиси ўртасида можаро юз бергани ҳақида хабар қилган эдик.