ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. 13 март куни чегарага яқин ҳудудда жойлашган Қирғизистон ва Тожикистон аҳолиси ўртасида можаро юз берди.
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Дамир Сагынбаев ушбу ҳолатга изоҳ берди, деб ёзади Спутник Қирғизистон.
Можаро 13 март куни, чегарага яқин ҳудудда жойлашган қишлоқ аҳолиси ўртасида юз берди. Бир нафар Қирғизистон фуқароси жароҳат олган ва Самарқандек қишлоғи шифохонасига жойлаштирилган. Баткен чегара отряди шахсий таркиби кучайтирилган тартибда чегара муҳофазасига ўтказилган.
"Кеча кечки пайтдан музокаралар ўтказилиши бошланган ва ҳалигача давом этмоқда. Қирғизистон ва Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вазиятни барқарорлаштириш учун барча чораларни кўрмоқда", - деб айтган журналистларга Сагынбаев.
13 март куни қирғизистон томон ташаббуси билан Қирғизистон ТИВ раҳбари Чингиза Айдарбеков ва Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтган. Мулоқот давомида вазирлар икки мамлакатнинг тегишли органлари ўртасида яқиндан ҳамкорлик қардош халқлар ўртасида яқин қўшничилик муносабатларини сақлаб қолиши ҳамда янада кучайтиришида катта аҳамият касб этишини қайд этганлар.