ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. 2019 йил 13 март куни ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар қилинди.
Қонунчиликка мувофиқ, янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккакликлар, қуритилган сабзавотлар ва меваларни экспорт қилишда 20 минг АҚШ долларидан ортиқ суммадаги маҳсулотлар экспорт контракти асосида экспорт қилиниши лозим эди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, мазкур чеклов бекор қилинди. Яъни, ушбу тоифадаги маҳсулотларни экспорт қилувчилар тегишли тўлов келиб тушгандан кейин экспортни экспорт контрактисиз инвойс асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.