2021 йил Самарқандда турли давлатларнинг моҳир винопазлари тўпланадилар

Ушбу конгресснинг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши туризмнинг MICE туризм, вино туризми, гастрономик туризм сингари йўналишларини ривожлантиришга катта туртки беради ҳамда Ўзбекистон обрўйини халқаро саҳнада янада оширишга хизмат қилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. 2021 йилда Самарқанд шаҳрида узумчилик ва винопазлик бўйича 44-Халқаро конгресс ўтказилиши мумкин, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Патриарх Кириллга Самарқандда махсус вино совға қилишди

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Узумчилик ва виночилик халқаро ташкилоти (International Organization of Vine and Wine) бош директори Пау Рок жаноблари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Учрашувдан мақсад 2021 йилда Самарқандда узумчилик ва винопазлик бўйича 44-халқаро конгрессни ўтказиш масаласи муҳокама қилиш эди, дейилади хабарда.

Муҳокамалар якунида жаноб Пау Самарқандни халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти аъзолигига илгари суриш масаласи билан шуғулланишини маълум қилган.

Ушбу конгресснинг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши туризмнинг MICE туризм, вино туризми, гастрономик туризм сингари йўналишларини ривожлантиришга катта туртки беради ҳамда шаҳарнинг, ҳамда Ўзбекистоннинг обрўйини халқаро саҳнада янада оширишга хизмат қилади. Бу мамлакатга янада кўпроқ туристларни жалб қилишга хизмат қилади, дейилади хабарда.