Ўзбекистон болалари орасида қандай касалликлар кўп учрайди?

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида республикада кенг тарқалган касалликлар ҳақида гапириб берди, шунингдек, нега орадан ўн йилликлар ўтгач, яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари аниқланаётганини тушунтирди
Sputnik

Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси тасдиқланган бўлиб, ушбу ҳужжат доирасида фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ўта хавфли вируслар ва касалликларга қарши курашга катта эътибор қаратилади.

Баситханова шифокор сири, аборт масаласи ва "пробиркадан" олинадиган болалар ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, бугунги кунда республикада болалар орасида юқумли касалликлар ва нафас йўли билан боғлиқ муаммоларга қарши кураш муҳим тадбирлардан бири саналади. Бундан ташқари, орадан йиллар ўтиб, республикада яна қизамиққа чалиниш ҳолатлари қайд этилган.

"Аҳоли вакцинацияси ва иммунизацияси туфайли Ўзбекистонда кўп йиллар давомида хавфли касалликлар учрамай қўйган эди. Мисол учун, полиомиелит ва гепатит В ҳолатлари қайд этилмаган. Фақат гепатит Ага барҳам беришга муваффақ бўлмадик. Чунки у ўша вақтда миллий дастурга киритилмаган, эмлаш ишлари эса асосан хусусий клиникаларда амалга оширилган. Лекин биз бугунги кунда бу муаммога қарши курашаяпмиз. Қизамиққа чалиниш ҳолати узоқ вақт кузатилмаган эди, аммо бугун у яна бўй кўрсатмоқда, бу эмланмаганлар томонидан четдан олиб кирилган юқумли касалликдир. Мана шу ҳолат аҳоли иммунизацияси самарадорлигини навбатдаги бор исботламоқда", - дея изоҳлади врач.

Ўзбекистон болалари орасида қандай касалликлар кўп учрайди?

Баситханова шунингдек, юқумли касалликлардан ташқари, медиклар олдида аҳолини соғломлаштириш бўйича бир нечта муҳим вазифалар турганини қўшимча қилди. Муаммолардан бири - болалардаги туғма патологиялар, мисол учун, юрак нуқсони касаллигига қарши кураш ҳисобланади.

Ўзбекистонда аёллар онкологик касалликка қарши эмланади

"Агар 2-3 йил олдин биз 3 минг нафар беморлардан атиги минг нафарини операция қилиш имконига эга бўлган бўлсак, бугун Ўзбекистон бу беморларнинг барчасини зарур тиббий кўмак билан таъминлашга қодир. Тошкентдаги клиникалардан ташқари, Самарқанд, Фарғона водийси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ҳам кардио-жарроҳлиги марказларимиз бор. Эндиликда бу турдаги операциялар ўша марказларда ҳам ўтказилади", - дея тушунтирди вазир ўринбосари.

"Ишнинг яна бир йўналиши - таянч-ҳаракат аппарати муаммоси мавжуд бўлган ногирон-болалар реабилитациясидир. Бу мураккаб ва узоқ давом этувчи жараён бўлиб, замонавий ускуналар ва юқори малакали кадрлар бўлишини талаб этади. Бу сингари болаларнинг тўлақонли жамоатчилик муҳитига жалб қилиш учун, миллий концецияга мувофиқ, Тошкентда ва мамлакатнинг яна тўртта регионида махсус реабилитация марказлари ташкил этилади", - дея хулоса қилди Баситханова.