ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Венесуэла ҳукумати АҚШ дипломатларига мамлакат ҳудудини тарк этишлари учун уч кун муҳлат берди. Бу ҳақда Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса маълум қилди.
“Америка дипломатик хизматчилари Венесуэла ҳудудини 72 соат ичида тарк этишлари шарт”, - дея ёзди Венесуэла ташқи ишлар вазири Хорхе Арреаса ўзининг Twitter᾽даги саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео АҚШ Венесуэладаги қолган барча дипломатларни шу ҳафта давомида чақириб олмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 21 январ куни Венесуэланинг мухолиф парламенти спикери Хуан Гуаидо муваққат ҳукумат амал қилиши вақтига ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган эди. АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлар Гуаидони тан олишди. Россия, Хитой ва айрим давлатлар эса Мадурони қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда.