GM Uzbekistan янги опцияли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

GM Uzbekistan компанияси 2019 йилнинг март ойидан янги опцияли автомобилларни ишлаб чиқаришни синов тариқасида йўлга қўйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. GM Uzbekistan харидорларга қўшимча қурилма ва опциялар танлаш имкони бўлган янги Plus пакетини тақдим этади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

GM Uzbekistan машина харидини осонлаштирувчи янги хизматни ишга туширди

GM Uzbekistan компанияси 2019 йилнинг март ойидан янги опцияли автомобилларни ишлаб чиқаришни синов тариқасида йўлга қўйди. Харидорлар янги опцияли автомобиллар учун жорий йилнинг 15 март кунидан эътиборан расмий дилерлар орқали шартнома тузишлари мумкин бўлади. Март ойида шартнома тузган харидорларнинг янги опцияли илк автомобиллари 2019 йилнинг июнь ойида етказиб берилади.

Янги автомобиль опциялари модификациясига қараб қуйидаги опцияларни ўз ичига олади:

• Ўриндиқ ва олд ойналарни иситиш;
• Рулнинг чарм қопламаси;
• Қўшимча шовқин изоляцияси; 
• Радиаторнинг хром билан қопланган панжараси; 
• Масофада бошқариладиган орқа кўриниш ойнаси; 
• Электрон турғунлик тизими; 
• Шина босими мониторинги тизими ва бошқалар.

Дастлабки босқичда қўшимча опциялар билан Spark, Nexia ва Lacetti автомобиллари жиҳозланади, кейинчалик эса ушбу рўйхат Cobalt модели билан тўлдирилади.

Tracker ва Malibu автомобилларига фоизсиз тўлов 2 йилга узайтирилди

2019 йилда янгиланган қўшимча опциялар рўйхати ҳамда улар билан жиҳозланадиган автомобиллар сони ортиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan компаниясининг Нурафшон шаҳрида жойлашган “Nurafshon Avtocentr” автосалони харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратиш мақсадида Kupicar.uz янги савдо платформасини ишга туширгани ҳақида хабар қилган эдик.