GM Uzbekistan машина харидини осонлаштирувчи янги хизматни ишга туширди

© Новости УзбекистанаКак делают автомобили GM Uzbekistan
Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
GM Uzbekistan компаниясининг Нурафшон шаҳрида жойлашган “Nurafshon Avtocentr” автосалони харидорларга автомобиль харид қилишлари учун қулайлик яратди.

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. GM Uzbekistan компаниясининг Нурафшон шаҳрида жойлашган “Nurafshon Avtocentr” автосалони харидорларга автомобиль хариди жараёнида қулайлик яратиш мақсадида Kupicar.uz янги савдо платформасини ишга туширди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Автосалон GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan харидорларга огоҳлантириш билан чиқди

Хабарда келтирилишича, Kupicar.uz билан автомобиль харид қилиш янада осон бўлди. Бунинг учун харидор мазкур сайт орқали ўзи истаган автомобилнинг позиция ва рангини танлайди ва сайтда буюртма қолдиради. Мазкур буюртма асосида автосалон вакили харидор билан боғланиб, автомобиль бўйича шартномани харидор кўрсатган манзилга етказиб берилишини таъминлайди. Тўлов амалга оширилгач, автомобиль харидорнинг буюртмаси асосида шартномада кўрсатилган муддатларда ишлаб чиқарилади ҳамда автосалонга етказилади.

Дастлабки босқичда Kupicar.uz орқали фақат Тошкент шаҳри аҳолиси автомобиль харид қилиши мумкин, кейинчалик эса мазкур хизмат республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари мазкур платформа орқали харидор ўзи харид қилиш истагида бўлган автомобилни тест-драйвдан ўтказиш имконига ҳам эга бўлади, бу эса харидорга бўлғуси автомобили ҳақида янада кўпроқ таассурот олиш имконини беради.

Ўзбекистонга ўз “халқ автомобили” керак

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Tracker ва Malibu автомобилларига фоизсиз тўлов муддатини 2 йилга узайтиргани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0