Ўзбекистонда доллар курси пасайишда давом этмоқда

Ўтган ҳафта ҳам долларнинг расмий курси 10,23 сўмга арзонлашган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 12 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18,86 сўмга арзонлашган ва 1 доллар 8374,10 сўмни ташкил этган. 

1 евро курси 135,34 сўмга пасайиб, 9410,81 сўмга тушган.

1 рубль эса 1,24 сўмга арзонлашиб, 126,18 сўмга тенг бўлган.

Ўзбекистонда доллар курси пасайишда давом этмоқда

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда доллар курси иккинчи ҳафта пасаймоқда. Ўтган ҳафта ҳам долларнинг расмий курси 10,23 сўмга арзонлашган эди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.