ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 12 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18,86 сўмга арзонлашган ва 1 доллар 8374,10 сўмни ташкил этган.
1 евро курси 135,34 сўмга пасайиб, 9410,81 сўмга тушган.
1 рубль эса 1,24 сўмга арзонлашиб, 126,18 сўмга тенг бўлган.
© ЦБ УзбекистанаДоллар и евро подешевели к суму: ЦБ Узбекистана опубликовало курс валют
Доллар и евро подешевели к суму: ЦБ Узбекистана опубликовало курс валют
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда доллар курси иккинчи ҳафта пасаймоқда. Ўтган ҳафта ҳам долларнинг расмий курси 10,23 сўмга арзонлашган эди.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.