Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги қачон бўлиши маълум бўлди

Шаҳрам Ғиёсовнинг ўзи бўлажак рақиб анча тажрибали бўлиши, Лукас Маттис ва Мэнни Пакьяо каби номдор чарм қўлқоп усталари билан тўқнаш келгани ҳақида маълумот бермоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги 26 апрелда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.

Шаҳрам Ғиёсов: “Яқин орада яна жанг қиламан, 10 кундан сўнг тафсилотлар аниқ бўлади”

Хабарда ёзилишича, ҳозирча рақиб ва жанг ўтказиладиган жой борасида аниқ тўхтамга келинмаган. Шаҳрам Ғиёсовнинг ўзи бўлажак рақиб анча тажрибали бўлиши, Лукас Маттис ва Мэнни Пакьяо каби номдор чарм қўлқоп усталари билан тўқнаш келгани ҳақида маълумот бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мексиканинг Тихуана шаҳрида 23 февраль куни бўлиб ўтган жангда мексикалик рақибини техник нокаутга учратгани ҳақида хабар қилган эдик.