Шаҳрам Ғиёсов: “Яқин орада яна жанг қиламан, 10 кундан сўнг тафсилотлар аниқ бўлади”

© Facebook / Шахрам ГиясовУзбекский боксер Шахрам Гиясов
Узбекский боксер Шахрам Гиясов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шаҳрам Ғиёсов Миллий олимпия қўмитаси матбуот ва медиа департаментига берган интервьюсида яқин кунларда яна рингга кўтарилиши ҳақида маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Шаҳрам Ғиёсов яқин кунларда яна рингга кўтарилиши ҳақида маълум қилди.

Шаҳрам мексикалик Эдгар Пуэртога қарши жангда рақибини техник нокаут учратган сўнг Миллий олимпия қўмитаси матбуот ва медиа департаментига берган интервьюсида уни қўллаб-қувватлаганларга ўз миннатдорчилигини изҳор эди. Шунингдек, февраль ойида жанг бўлишини кутмагани айтиб, мексикалик боксчи чорлагани сабабли бу таклифни рад эта олмаганини маълум қилди.  

Узбекский боксер Шахрам Гиясов - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳрам Ғиёсов мексикалик рақибини техник нокаутга учратди

Унинг сўзларига қараганда, кам вақт - 25 кун ичида жангга тайёргарлик кўрган. Шунга қарамасдан рақибини техник нокаутга учратишга муваффақ бўлди

“Яқин кунларда яна бир жангни кутинг. 10 кундан сўнг бу ҳақида эълон қиламиз», – дея маълум қилди интервью давомида Шаҳрам Ғиёсов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Мексиканинг Тихуана шаҳрида 23 февраль куни бўлиб ўтган жангда мексикалик рақибини техник нокаутга учратгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0