ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. 2019 йил 6 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Ёрқинжон Омонбоев ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 4 март куни бирга яшовчи ўғли 22 ёшли Жасурбек Даминов бошқарувидаги давлат рақами 40 U 050 QA бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қўқон шаҳар, Чархий кўчаси 2-уй олдида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасидан техник соз ҳолда топилган.
Қайд этилишича, Ж.Д.ни қидириб топиш чоралари ҳам кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлганлардан ички ишлар органларига хабар беришлари сўралган.