ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 8 март арафасида аёллар билан анъанавий учрашуви вақтида машҳур қозоғистонликларни эркаклар ҳақида латифа айтиб кулдирди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.
Назарбоевнинг фикрича, аксарият аёллар эркаклардан ақллироқ. Айнан шу сабабли, кучли жинс вакиллари аёлларни раҳбарлик курсисига яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишади.
"Эркак билади: аёл унинг ўрнини эгалласа, ундан яхшироқ ишлашни бошлайди. Шу боис, уни яқинлаштирмасликка ҳаракат қилади, чунки рақобатда албатта ютқазади. Аёллар қанчалик муваффақият қозонишмасин, уларнинг фикрлари оиласида, яқинларида бўлади", - деди Назарбоев.
Қозоғистон раҳбари эркаклар аёллар ва ҳукуматнинг пул сарфлашига нисбатан муносабатини ўзаро таққослади.
"Эркаклар ҳукумат ва ўз рафиқасининг пулни қандай сарфлашини ёқтиришмайди. Лекин улар фақат ҳукуматни танқид қила олишади", - деб ҳазиллашди президент.
Бундан ташқари, Нурсултон Назарбоев қозоғистонлик аёлларга "қаттиқроқ эшиттириб орзу қилишни" маслаҳат берди.
"Айтишадику, агар 8-мартда сизга орзу қилган нарсангизни совға қилишмаган бўлса, келаси сафар янада қаттиқроқ эшиттириб орзу қилинг. Эркаклар сизнинг фикрлашингиз ва донолигингизни, албатта қадрлайди, чунки эркакларнинг бирорта фикри аёлнинг биттагина ҳис-туйғусига ҳам арзимайди", - дея хулоса қилди Назарбоев.