ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия ҲҲКнинг Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги битимни ратификация қилди. "Авиапанорама" журнали бош муҳаррирининг ўринбосари Россия ҲҲК генерал-майори Владимир Поповнинг Sputnik Ўзбекистон радио эфирида бу ҳақдаги фикрларини баён этди.
Ҳарбий учувчи қўшни мамлакатлар билан ҳарбий ҳамкорлик стратегик хусусиятга эга эканлиги, Собиқ Иттифоқ давлатлари билан ўзаро муносабатларнинг ривожланиши айнан шу соҳага боғлиқлигини таъкидлади.
“Бу жуда яхши белги. Россия аста-секин илгари Союз таркибида бўлган қўшни давлатларга қайтмоқда. У ерда кўп йиллар давомида, очиғини айтсак, ўзларининг базалари орқали Афғонистондаги гуруҳларини таъминлаб келаётган америкаликлар ҳукмронлик қилишди. Ахир, бу давлатларда аэродромлар, базаларимиз қолган. МДҲда ҳамкорликни сақлаш жуда муҳим”, - дея таъкидлади Попов.
У ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик, хусусан, Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг ҳаво ҳудудидан фойдаланиши, нафақат МДҲдаги хавфсизликни таъминлашга имкон бериши, балки транспорт йўлаклари ва савдо алоқаларини ривожланишига кўмаклашишини маълум қилди.