Москвада беш аёлни ўлдирган ўзбекистонлик маньяк устидан суд бошланади

Мигрант ўз қурбонларига хилват жойларда ташланиб, уларга пичоқ билан ҳамла қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 мар – Sputnik. Россия тергов қўмитаси Бахтиёр Матёқубовга нисбатан жиноят ишини ўрганишни тўхтатди, эркак бешта қотилликни содир этганликда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда Тергов қўмитаси матбуот-хизмати.

Погонли маньяк: Чикатилодан ўтиб тушган "Ангарлик қотил" тарихи

ТҚ версиясига кўра, 2015-йил январ-апрел ойлари оралиғида Матёқубов Москва ва Москва вилоятида қатор қотилликларни содир этган. У кимсасиз жойлар ва хиёбонларда аёлларга ташланган.

"Хусусан, 2015 йилнинг 17 мартида у Измайлово паркида нотаниш ити билан сайр қилиб юрган 35 яшар аёлни учратган. Атрофда одамлар йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, аёлнинг юрак қисмига икки марта пичоқ урган, жабрдийда ҳодиса жойида вафот этган", - дейилади қўмита хабарида.

Мигрант шунингдек, ўз қурбонларини кейинчалик уларни ўмариш мақсадида, дўконлар атрофида ҳам таъқиб қилган. Маньяк ўз қотилликларини кундузи ва кечаси содир этган. Ҳар сафар ўз қурбонларига тилинган ва кесилган жароҳатлар етказган.

Қотил бир неча йил давомида одил судловдан бошқа мамлакатда яширинишга муваффақ бўлган, аммо 2017 йилнинг декабрида у Москвага экстрадация қилинган.

Экспертиза ўтказилиши давомида, психологлар ва бошқа мутахассислар, Матёқубов руҳиятида муаммолар мавжудлигини тасдиқлашган ва у жуда асабий деган хулосага келишган. Матёқубов жуда қизиққон, қасоскор бўлган, аёлларга нисбатан унда шахсий адоват бўлган.

Мигрант дастлабки тергов вақтида барча содир этган жиноятларини тўлиқ бўйнига олган. Жиноят иши тасдиқланган айблов хулосаси билан судга йўналтирилган.