Ўзбекистон ҳарбийлари Россияда танкчилар машғулотини кузатишди

Ўқув машғулотлар давомида ҳарбийлар учувчисиз учиш қурилмалар ва шартли диверсион-разведка гуруҳларига қарши курашишнинг янгича усуллари билан танишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 мар – Spunik. Ўзбекистон ҳарбийлари Челябинск вилоятидаги Чебаркуль полигонида Россия танк қўшинларининг ўқув-машғулотларини кузатишди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.  

“Ўқув-машғулотлар давомида шартли душман авиация ҳужуми ва оммавий қирғин қуролларидан фойдаланилганида асосий кучларнинг ҳаракатлари амалда кўрсатилди”, - дейилган хабарда.

Машғулотнинг сўнгги босқичида ҳарбий хизматчилар «Т-72Б» танклари ҳамда «БМП-2» пиёдалар жанговар машиналаридан шартли душманнинг зирҳли ва жонли кучларига қарата ўт очди. Бунда ҳаводан «Ми-24» авиация вертолётлари ёрдам кўрсатиб турди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Россияда танкчилар машғулотини кузатишди

Тажриба алмашиш жараёнида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар россиялик танкчилар бўлинмаларининг жанговар тайёргарлиги жараёнлари, шунингдек, кечаю кундуз учувчисиз учиш қурилмалари ва шартли диверсион-разведка гуруҳларига қарши курашишнинг янгича усуллари билан танишди.

Тактик машғулотларга мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, 200 га яқин ҳарбий техника, хусусан, «Мcта-Б» гаубицаси, «Град» залп ўт очиш реактив тизими ҳамда бешинчи авлод алоқа техникаси жалб этилди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Россияда танкчилар машғулотини кузатишди