ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистонга пневматик қурол қисмларини олиб киришга уринган фуқаро аниқланди.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўловчи поездида фуқаро Ю.С.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилади.
Натижада ушбу шахс вагон тўшагига ўраб яширган ҳолда 7 хил турдаги пневматик қуролларнинг 446 дона қисмларини Ўзбекистонга олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.