https://sputniknews.uz/20190301/Vagondagi-tshak-orasiga-yashirilgan-pnevmatik-urol-ismlari-fosh-etildi-10947650.html
Вагондаги тўшак орасига яширилган пневматик қурол қисмлари фош этилди
Вагондаги тўшак орасига яширилган пневматик қурол қисмлари фош этилди
Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистон божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистонга пневматик қурол қисмларини олиб киришга уринган фуқаро аниқланди. 01.03.2019, Sputnik Ўзбекистон
2019-03-01T19:39+0500
2019-03-01T19:39+0500
2019-03-01T19:39+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2019
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар
Вагондаги тўшак орасига яширилган пневматик қурол қисмлари фош этилди
Қорақалпоғистон божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистонга пневматик қурол қисмларини олиб киришга уринган фуқаро аниқланди.
ТОШКЕНТ, 1 мар - Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистонга пневматик қурол қисмларини олиб киришга уринган фуқаро аниқланди.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг маълум қилишича, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўловчи поездида фуқаро Ю.С.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилади.
Натижада ушбу шахс вагон тўшагига ўраб яширган ҳолда 7 хил турдаги пневматик қуролларнинг 446 дона қисмларини Ўзбекистонга олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.