АҚШ ҳарбийлари террорчилар билан келишган ҳолда Суриядан 50 тонна олтинни олиб кетишди

АҚШ ҳарбийлари тинчлик кафолати эвазига жангариларидан олтин олишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 март – Sputnik. АҚШ ҳарбийлари Суриянинг Дейр-эз-Зор провинциясидан террорчилардан олинган 50 тоннага яқин олтинни мамлакатдан олиб чиқиб кетишди. Бу ҳақда "Известия" нашри SANA агентлишига асосан хабар қилди.

АҚШ ҳарбийлари илонлар билан қўшни бўлганликларидан арз қилишмоқда

Хабарда айтилишича, америкаликлар тинчлик кафолати эвазига жангарилардан 40 тонна олтин олиб кетишди.

Жангарилар бу олтинни Ироқ ва Сурияда қўлга киритиб, Дейр-эз-Зоредаги Багхуз пунктида яширишган.

Кейинчалик ҳарбийлар 10 тонна олтинни жаргариларининг бошқа махфий жойларидан топишган.

28 февраль куни АҚШ президенти Трамп Сурияда ИШИД босиб олган ҳудудларда тўлиқ назоратга олинганини маълум қилганди.

2018 йил декабрда Трамп Сурияда жангарилар устидан ғалаба қозонилганлиги ва америкалик қўшинларни мамлакатдан олиб чиқиб кетилишини эълон қилганди.

Бироқ режалар доимий равишда чўзиб келинди. 21 февралда Вашингтон иттифоқчилари АҚШ Суриядан кетгандан кейин мамлакатда қолмаслигини маълум қилишди.

Эртаси кун Оқ уй республикада “тинчликпарвар гуруҳи”ни қолдириш ҳақида қарор қабул қилди.