ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Техасда жойлашган АҚШ армиясининг энг бош ҳарбий базаларидан бири бўлган Форт-Худ хизмат қилаётган ҳарбийлар яшаётган шароитидан арз қилишди. Бу ҳақда РИА Новости Task and Purpose порталига асосан хабар қилди.
Ҳарбийлар яшаётган уйларни моғор босгани, суварак ва илонлар кўпайиб кетгани сабабли оила аъзолари билан ҳарбий барак-уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқда. Ҳарбийлар учун қурилган уй-жойларда камчиликлар ҳам кўп аниқланмоқда. Хусусан, ойна носозлиги оқибатида ҳарбийнинг фарзанди ойнадан тушиб кетди.
Нашр ёзишича, Пентагон раҳбари уй эгалари билан коммунал хизматларни кўрсатиш шартномасини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Форт-Худ базасида 50 минг киши истиқомат қилмоқда. Ҳарбий турар жойларини таъмирлаш учун 300 миллион долларга яқин маблағ ажратилган. Бироқ ҳарбийлар Оқ уй бу маблағни Мексика чегарасида девор қурилишига йўналтирилишидан қўрқишмоқда.