Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Самолётлардан бири Озод Кашмир ҳудудига, бошқаси эса назорат чизиғига қулади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди, дея хабар қилди РИА Новости.

“Самолётлардан бири Озод Кашмир ҳудудига, бошқаси эса назорат чизиғига қулади”, - деб ёзди ўзининг Twitter саҳифасида Покистон қуролли кучлари матбуот котиби генерал-майор Асиф Ғофур.

Уриб туширилган самолётлар учувчилардан бири ҳибсга олинган.

Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилди.

​Нью-Деҳли ва Исломобод муносабатлари кескинлашган. Томонлар ўртасида сиёсий, тарихий ва ҳудудий, хусусан, Кашмир вилоятининг мақоми юзасидан келишмовчиликлар мавжуд.

Кашмир – баҳсли ҳудуд. У ерда мустақилликка эришиш ёки Покистонга қўшилиш тарафдори бўлганлар фаол ҳаракат қилишмоқда.

Нью-Деҳли Покистон ҳукуматини қуролли тарафдорларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда, Исломобод эса айбдовни рад этмоқда.

​Мамлакатлар ўртасидаги низо 14 февралдан сўнг янада кескинлашди. Худкуш террорчи Ҳиндистон ҳарбий полицияси колоннаси ёнида ўзини портлатиб юборди. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлди. “Жайш-а-Муҳаммад” ислом гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммисига олди. 26 февраль куни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари Кашмирнинг Покистон қисмидаги “Жайш-а-Муҳаммад” гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берди. Ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб жангарилар, уларга тегишли транспорт, қурол ва ўқ-дори йўқ қилинган. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Вижай Гокҳале бу зарба мутлақо зарур бўлгани, чунки гуруҳ Ҳиндистоннинг турли ҳудудларига худкушлар иштирокида ҳужумлар тайёрлаётганини маълум қилди.