Кашмирдаги вазият туфайли Тошкент-Амритсар йўналишида самолёт Ўзбекистонга қайтди

Амритсар Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбида жойлашган бўлиб, Покистон билан чегараларига яқин шаҳри ҳисобланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Тошкент-Амритсар йўналишида учган Uzbekistan airways авиакомпаниясига тегишли борт рақами UK-67007 бўлган Boeing 767-3CB(ER) самолёти Тошкент шаҳрига қайтди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати хабар қилди.

Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Самолёт Тошкентдаги аэропортга соат 12:35 да муваффақиятли қўнишни амалга оширган.

Қайд этилишича, самолётнинг ортга қайтишига Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани натижасида икки мамлакат устидаги транзит парвозларнинг тўхтатилиши сабаб бўлган.

Амритсар Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбида жойлашган бўлиб, Покистон билан чегараларига яқин шаҳри ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақида хабар қилинган эди. Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилган эди.