ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik.Душанбедаги шифохона жонлантириш бўлимида бўлган қурувчилардан бири вафот этди.
Шу ҳафтада Марказий Осиёда энг катта масжид қурилишида фожиа юз берди. Нарвон қулаши оқибатида 60 метрлик баландликдан 9 нафар қурувчи тушиб кетди.
“Душанбедаги Марказий масжиди қурилишида нарвон қулаши оқибатида тушиб кетган қурувчилардан бири оғир аҳволда шифохона етказилди. У ўзига келмасдан шу тунда вафот этди. У жигари ёрилиши жароҳатини олганди. Ҳозирда иккинчи қурувчи жонлантириш бўлимида қолмоқда”, - деди шифохона бош шифокор ўринбосари Сулаймон Табаров.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, қолган 6 нафар жароҳатланганларнинг аҳволи барқарор ҳолатда.
Эслатиб ўтамиз, 25 февраль куни Душанбедаги масжид қурилишида 9 нафар қурувчи 60 метрлик баландликдан тушиб кетди.