Марказий Осиёдаги энг катта масжид қурилишида фожиа содир бўлди

© SputnikСтроительство нового дома в Душанбе
Строительство нового дома в Душанбе  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нарвон қулаши натижасида қурувчилар 60 метр баландликдан тушиб кетишди.

ТОШКЕНТ, 25 фев – Sputnik. Марказий Осиёда энг йирик масжиди қурилишида 9 нафар ишчи баландликдан тушиб кетишди. Бу ҳақда Тожикистон фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот котиби Умеда Юсуфи хабар қилди.

Погрузка товара в автомобиль на продуктовой базе - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга Тожикистон маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми камайди

Унинг сўзларига кўра, нарвон қулаши натижасида қурувчилар 60 метр баландликдан тушиб кетишди.

Саккиз нафар жароҳатланган ишчилар шифохонага ётқизилди.

Яна бир ишчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди. Бу ишчи ўзини яхши ҳис қилаётгани сабабли шифохонага ётишдан бош тортди.

Тожикистон пойтахтида яқин вақтларда Марказий Осиёда энг йирик масжид қурилиши ўз ниҳоясига етади. Унинг майдони 6 гектар бўлиб, бу ерда бир вақтда 120 минг киши ибодат қилиши мумкин бўлади.

 

Янгиликлар лентаси
0