Мирзиёев Эрдўғонни туғилган куни билан табриклади

Туркия етакчиси бугун 65 ёшни қарши олди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни туғилган куни билан табриклади. Президентлар телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Туркия Ўзбекистонда тракторлар ишлаб чиқаришни бошлайди

Мирзиёев суҳбат аввалида Туркия президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларини билдирган.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида мамнуният билан қайд этганлар.

Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда олий даражада эришилган келишувларни кенг миқёсда амалга ошириш муҳимлигини қайд этилган.

Мулоқот сўнгида президентлар Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаганлар.