ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Туркиянинг FSM Traktor компанияси Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйяди. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси хабар қилди.
Қўмита вакиллари билан FSM Traktor компаниясининг бошқарув раиси Эрдоган Орен учрашди.
Томонлар қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди.
Инвестор маълумотига кўра, бошланғич босқичларда 75 дан 150 от кучига эга бўлган тракторларни йиғиш саноатини ташкил этиш режалаштирилмоқда.