АҚШ ҳарбийлари илонлар билан қўшни бўлганликларидан арз қилишмоқда

АҚШ ҳарбийлари илон ва сувараклар билан қўшни бўлганликларидан арз қилишмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Техасда жойлашган АҚШ армиясининг энг бош ҳарбий базаларидан бири бўлган Форт-Худ хизмат қилаётган ҳарбийлар яшаётган шароитидан арз қилишди. Бу ҳақда РИА Новости Task and Purpose порталига асосан хабар қилди.

АҚШ янги F-21 қирувчи самолётини намойиш қилди - видео

Ҳарбийлар яшаётган уйларни моғор босгани, суварак ва илонлар кўпайиб кетгани сабабли оила аъзолари билан ҳарбий барак-уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқда. Ҳарбийлар учун қурилган уй-жойларда камчиликлар ҳам кўп аниқланмоқда. Хусусан, ойна носозлиги оқибатида ҳарбийнинг фарзанди ойнадан тушиб кетди.

Нашр ёзишича, Пентагон раҳбари уй эгалари билан коммунал хизматларни кўрсатиш шартномасини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Форт-Худ базасида 50 минг киши истиқомат қилмоқда. Ҳарбий турар жойларини таъмирлаш учун 300 миллион долларга яқин маблағ ажратилган. Бироқ ҳарбийлар Оқ уй бу маблағни Мексика чегарасида девор қурилишига йўналтирилишидан қўрқишмоқда.