Венесуэла ва Колумбия чегарасида кучли тўқнашувлар: юзлаб киши жароҳатланди

Колумбия ҳукуматининг маълумотига кўра, Кукута шаҳри чегара туманларидаги тўқнашувлар оқибатида 285 киши жароҳатланди.
Sputnik

Венесуэланинг бир неча вилоятларида 23 февраль куни муҳолифатчилар ва миллий гвардия ходимлари ўртасида кучли тўқнашувлар содир бўлди.

Амалдаги президент Николас Мадуронинг рақиблари  хорижий давлатлардан гуманитар ёрдам етказилишига ҳаракатлардан сўнг тартиббузарликлар бошланди.

Колумбия президенти маъмурияти 285 киши жароҳат олганлиги ҳақида хабар қилди.