Венесуэланинг бир неча вилоятларида 23 февраль куни муҳолифатчилар ва миллий гвардия ходимлари ўртасида кучли тўқнашувлар содир бўлди.
Амалдаги президент Николас Мадуронинг рақиблари хорижий давлатлардан гуманитар ёрдам етказилишига ҳаракатлардан сўнг тартиббузарликлар бошланди.
Колумбия президенти маъмурияти 285 киши жароҳат олганлиги ҳақида хабар қилди.