АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келмоқда

Ташриф давомида Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар берди.

Юмшоқ тажовуз: АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик Ўзбекистонга қандай хавф туғдиради

"2019-йилнинг 25-феврал куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс бошчилигидаги делегация келади", - дейилади хабарда.

Ташриф дастуридан икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ҳамда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.