ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати хабар берди.
"2019-йилнинг 25-феврал куни Ўзбекистонга АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс бошчилигидаги делегация келади", - дейилади хабарда.
Ташриф дастуридан икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ҳамда Ўзбекистоннинг вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.