ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Тожикистон ҳуқуқ тартибот орган ходимлари фоҳишахона ташкил қилишда гумонланган Хитой ва Вьетнам фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ хабар қилди.
15 Феврал 2019, 09:56
Хабарда айтилишича, 32 ёшли Ван Вен Мин ва 29 ёшли увен Данг Ми Душанбе шаҳрида ижарага уй олиб, уни интим хизматларини кўрсатиш салонига айлаштиришди.
Гумонланувчилар 2018 йил декабрь ойи бошида Олмаота орқали Душанбега аёлларни олиб келишди.
Бу аёлларга Россияда официантка сифасида ишга кириш ваъда берилган.
Бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, фоҳишалик қилишга мажбурланган.
Нашрнинг маълумотига қараганда, 2 ой ичида ҳар бир аёлдан 5 минг доллардан ортиқ пул ишлаб топилган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.