"Севишганлар куни" қизиган чоғда Тошкентда фоҳишаларга ов уюштирилди

Oбуна бўлиш
Ўтказилган тадбирлар давомида 34 нафар аёл қўлга олинган. Уларнинг барчаси фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланмоқда

ТОШКЕНТ, 15 фев -Sputnik. Тошкентда 13 февралдан 14 февралга ўтар кечасида фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланаётган 34 нафар аёл қўлга олинди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот-хизмати.

Инспектор по делам женщин ОВД Юнусобадского района Ташкента Максуда Худжаназарова - Sputnik Ўзбекистон
У фоҳишалар ва ёлғиз аёлларни қутқаради: тошкентлик аёл-милиционер билан учрашув

Аёлларнинг барчаси кўнгилочар масканлар ва меҳмонхоналар ёнида қўлга олинган. Уларнинг энг катта қисми Чилонзор ва Учтепа туманларида ушланган: хусусан, Қатортол кўчасидаги "Шуҳрат" чорраҳасида, Ал-Хоразмий круги олдида. Бундан ташқари, аёлларнинг 9 нафари Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари чорраҳаларида (Миробод туманида) қўлга олинган. Бектемир тумани - "Қўйлиқ" бозори ёнида ва Яшнабод туманида жами 8 нафар аёл қўлга олинган.

Аёлларнинг 6 нафарини ИИББ ходимлари Юнусобод туманида Амир Темур кўчасида тўхтатишган.

Бу аёлларнинг 24 нафари илгари ҳам Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190 моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган.

"ИИББ ходимларининг кечки ва тунги пайтларда ўтказаётган рейдлари дунёдаги энг кўҳна касб дея аталмиш фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланаётган хотин-қизларни аниқлашдангина иборат эмас. Асосий мақсад - уларни бу сингари ҳаёт тарзига нима мажбурлаганини аниқлашдир. Эҳтимол улар ҳунарга ёки касб-корга эга эмасдир, балки яқинлари билан муносабатлари бузилгандир, яқинлари касаллиги туфайли шу иш билан шуғулланишга мажбур бўлгандир...", - дейилган идора хабарида.

Тошкент ИИББ шунингдек,Ю "фоҳишалар билан тартибсиз алоқалар нафақат оила бузилишига олиб келиши, балки жиддий юқумли касалликларни ҳам юқтириб олиш хавфини туғдиришини" ҳам эслатиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0