Қозоғистон Ўзбекистондан анор мевасини олиб киришни тақиқлади

Сўнгги пайтларда инспекторлар тез-тез мевада зараркунандалар, хусусан, космток қурти борлигини аниқлашган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Қозоғистон 19 февралдан мамлакатга Ўзбекистондан анор мевасини олиш келишни вақтинчалик тақиқлади, деб хабар қилди Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистон Россиянинг айрим ҳудудларидан парранда маҳсулотлари олиб киришни таъқиқлади

Қайд этилишича, сўнгги пайтларда инспекторлар тез-тез мевада зараркунандалар, хусусан, космток қурти борлигини аниқлашган.

Жорий йилнинг сўнгги ойи мобайнида Қозоғистон Ўзбекистон ҳудудидан карантин объекти комсток қурти билан зарарланган анор олиб келинганлигининг иккита ҳолатини аниқлаган.

Маълумот учун: Комсток қурти, кометок червеци (Psiudococcus comstocki Huw.) — кокцидиялар кенжа туркумига кирадиган ҳашарот, ички ва ташқи карантин объекти. Танаси оқ мумсимон парда билан қопланган. Ўсимликларнинг танаси, поялари, шохлари, барглари, куртаклари, шона, ғунча, гуллари, меваларига зарар етказади.