ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Қозоғистон 19 февралдан мамлакатга Ўзбекистондан анор мевасини олиш келишни вақтинчалик тақиқлади, деб хабар қилди Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, сўнгги пайтларда инспекторлар тез-тез мевада зараркунандалар, хусусан, космток қурти борлигини аниқлашган.
Жорий йилнинг сўнгги ойи мобайнида Қозоғистон Ўзбекистон ҳудудидан карантин объекти комсток қурти билан зарарланган анор олиб келинганлигининг иккита ҳолатини аниқлаган.
Маълумот учун: Комсток қурти, кометок червеци (Psiudococcus comstocki Huw.) — кокцидиялар кенжа туркумига кирадиган ҳашарот, ички ва ташқи карантин объекти. Танаси оқ мумсимон парда билан қопланган. Ўсимликларнинг танаси, поялари, шохлари, барглари, куртаклари, шона, ғунча, гуллари, меваларига зарар етказади.