Ўзбекистонда 8-синф ўқувчиси 11,3 миллион сўм ўғирлаганликда гумонланмоқда

Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро дўконига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан 11,3 млн сўм ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 8-синф ўқувчиси 11,3 миллион сўм ва мобиль телефон ўғирлаганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Самарқанд вилоятида босқинчи гуруҳ қўлга олинди

“2018 йил 6 декабрь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи Н.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йил 16 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс унинг Навобод қишлоғида жойлашган дўконига дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, у ердан 11 300 000 сўм пули ва “Samsung” русумли мобиль телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навобод қишлоғида яшовчи, 21-сонли ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.