Ўзбекистонлик мигрант Санкт-Петербургда 10-қаватдан қулаб тушиб, омон қолди

Полиция ходимлари бу мигрант Ўзбекистондан келгани, 23 ёшдалиги ва Россия ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмаганини аниқлашган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Ленинград вилояти Санкт-Петербургда Муринодаги  турар жой ҳудудида  олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида Ўзбекистон фуқароси бўлган меҳнат муҳожири 10-қаватдан қулаб тушди.  “Фонтанка” интернет нашри хабарига асосан.

Москвадаги муштлашувда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Хабарда айтилишича, монтажчи бўлиб ишлаган ёш йигитни боши, кўкрак қафаси, қорин ва тос жароҳатлари билан шифохонага олиб боришган. Унда умуртқа синиши ва бош суяк-мия жароҳати қайд этилган, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.

Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органлари бу меҳнат муҳожири Ўзбекистондан келгани, 23 ёшдалиги ва Россия ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмаганини аниқлашган.

Ҳодисага техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмагани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.