Тошкентлик аёл расмий никоҳсиз турмуш ўртоғини пичоқ билан жароҳатлади

Яшнобод туманида яшовчи 27 ёшли аёл уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи 56 ёшли расмий никоҳсиз турмуш ўртоғини пичоқ билан жароҳатлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи аёл расмий никоҳсиз турмуш ўртоғига  пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Бўғиб ўлдирилган 15 яшар қиз: қотилликнинг даҳшатли тафсилотлари

Хабарда ёзилишича, 2019 йил 11 февраль куни вақтинча Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 27 ёшли аёл маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшовчи 56 ёшли расмий никоҳсиз турмуш ўртоғига пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада эр касалхонага ётқизилиб, аёл ушланган.

Тошкентда 15 ёшли қизни шафқатсизларча бўғиб ўлдиришда гумонланувчи шахс ҳибсга олинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.